Лойиҳалар

Олий мажлис лойихаси

2011 йил октябр ойидан 2012 йил март ойигача лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятининг уч туманида: Пайариқ, Пастдарғом ва Тайлоқ туманларида кам таъминланган оилалардаги ёш-хотин қизлардан тузилган мақсадли гуруҳлар тузилди, шу жумладан улар қаторида имконияти чекланганлар ҳам бор. Малакали, лидерлик хусусусиятларига эга бўлган муносиб устозлар танлаб олинди.

Пайариқ, туманида моҳир қўлли Эсиргапова Насиба  6 ой давомида ёшларга қуроқ тикиш, миллий қўғирчоқлар ва эртаклар қаҳрамонларини ясаш сир-асрорларини ўргатди.

Тайлоқ туманида моҳир қўлли Гафурова  Матлюба ёшларга шойи иплардан гилам тўқиш сирларини ўргатди.

Пастдарғом туманида моҳир қўлли Улуғмуродова Олтиной  ёшларга, имконияти чекланганларга миллий сандиқларни ясаш ва реставрация қилиш сирларини ўргатди.

Лойиҳа иштирокчиларида тадбиркорлик фаолиятини шакллантириш, ва кейинчалик улар хусусий бизнесини яратишда ёрдам бериш учун САБР Маркази тренерлари томонидан модуллар ишлаб чиқилиб, улар учун қуйидаги тренинглар ўтказилди: “Эффектив мулоқот. Лидерлик хусусиятларини ривожлантириш.”, «Маркетинг», «Бизнес менеджмент».

Лойиҳа давомида ёш-хотин қизларнинг имкониятлари, истеъдодлари намоён бўлди. Миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати анъаналарини қайта тиклаш ва давом эттириш имкони яратилди. Кам таъминланган оилалардаги ёш-хотин қизларнинг, шу жумладан имконияти чекланган инсонларнинг ўзига бўлган ишончлари ошди.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар