Дастурлар

Маҳаллий Ривожланиш Марказлари

Центры социальной адаптации

Қишлоқ жойларда ижтимоий турғунликка эришишни қўллаб-қувватлаш мақсадида касбий кўникмаларни шакллантириш бўйича маҳаллий ривожланиш марказлари Самарқанд шаҳрида, Оқдарё ва Ургут туманларида ташкил этилди.

«САБР» ИИР Маркази маҳаллий бошқарув органлари ва туманлар хотин қизлар қўмиталалари, Самарқанд вилояти ўрта ва олий таълим бошқармаси, ЎзР Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини қўллаб қувватлаш Жамоат фонди, Хейвен-Вулверхемтон (Буюк Британия) ҳамда Ўзбекистонда аккредитация этилган чет эл ташкилотлари, жумладан Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонаси ва халқаро университетлари немис ассоциациясининг Ўзбекистондаги Филиали (DVV International) билан халқаро ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Ургут ва Оқдарё туманларида, ва Самарқанд шаҳрида Маҳаллий Ривожланиш Марказларини ташкил этди.

Ургут тумани Маҳаллий Ривожланиш Маркази

«САБР» Республика ИИР Маркази “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”  Давлат Дастурини амалга ошириш ва аҳолининг эҳтиёжини қондириш мақсадида Ургут тумани ҳокимлигининг қўллаб қувватлаши билан 2011 йил, 22 октябрда  Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳомий томонидан тақдим этилган бинода Маҳаллий Ривожланиш Марказини ташкил этди.

Ургут Маҳаллий Ривожланиш Марказида ёш хотин қизларда тикиш бичиш, компьютер саводхонлиги, сартарошлик, қандолатчилик ва тўқиш асосларининг кўникмаларини шакллантириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Бўлғуси моҳир усталар асосий кўникмаларни чин дилдан ўзлаштиришмоқда. Қизлар билан соғлом турмуш тарзи, мувоффақиятли мулоқот ва лидерлик хусусиятларини ривожлантириш борасида тренинглар ўтказилмоқда. Тренинглар МРМнинг махсус жиҳозланган тренинг хоналарида ўтказилади. Консультация хоналарида САБРнинг психологлари ва юристи суҳбатлар ўтказишади.

Оқдарё тумани Маҳаллий Ривожланиш Маркази

Хейвен-Вулверхемтон (Буюк Британия)  2013 йил 28 октябрда Оқдарё тумани политехника коллежида ННТ Хейвен-Вулверхемтон (Буюк Британия), маҳаллий ҳокимлик, ОАВ ва жамоатчилик иштирогида   Маҳаллий Ривожланиш Марказини (МРМ) ташкил этди. МРМ тикув машинкалари, компьютерлар, сартарошлик асбоб ускуналари ва зарур мебеллар билан жиҳозланган. Тренинг хонаси мавжуд. Марказ кам таъминланган оилалардаги ёш хотин қизларда касбий кўникмаларни шакллантиришда ёрдам беради ва шу тариқа маҳаллий аҳолининг иш билан таъминлашига имкон яратади. Мақсадли гуруҳлар касбий кўникмалар билан биргаликда тадбиркорлик кўникмаларига ҳам эга бўлишади. “Сабр микрокредит ташкилоти” МЧЖ томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлардан ҳам фойдалана олишади жиҳозланган тренинг хоналарида ўтказилади. Консультация хоналарида САБРнинг психологлари ва юристи суҳбатлар ўтказишади.

Самарқанд шаҳар Маҳаллий Ривожланиш Маркази

2014 йил, 15 августда Самарқанд вилоятининг олий ва ўрта таълим бошқармаси, Хейвен-Вулверхемтон (Буюк Британия), ЎзННТМА ҳамда  DVV International билан ҳамкорликда педагогика коллежида навбатдаги Маҳаллий Ривожланиш Маркази ташкил этилди. МРМ тикув машинкалари, компьютерлар, сартарошлик ва ширинликлар пишириш учун зарур асбоб ускуналар ҳамда мебеллар билан жиҳозланган. Марказда коллеж талабалари ва яқин атрофдаги маҳаллалар ёш хотин қизлари касбий кўникмаларга  эга бўлишади. Мақсадли гуруҳлар соғлом турмуш тарзи, мувоффақиятли мулоқот ва лидерлик хусусиятларини ривожлантириш, бизнес ва маркетинг асослари борасида тренингларда иштирок этиб, ўз билимларини янада оширишади лининг иш билан таъминлашига имкон яратади. Мақсадли гуруҳлар касбий кўникмалар билан биргаликда тадбиркорлик кўникмаларига ҳам эга бўлишади. “Сабр микрокредит ташкилоти” ШК томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлардан ҳам фойдалана олишади жиҳозланган тренинг хоналарида ўтказилади. Консультация хоналарида САБРнинг психологлари ва юристи суҳбатлар ўтказишади.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар