Янгиликлар

«Зўравонликсиз 16 кун» акцияси

“Оиладаги тинчликдан, оламдаги тинчлик сари!”

 “Сабр” ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш маркази 13 йил давомида “Зўравонликсиз 16 кун” БМТ Халқаро акциясида иштирок этиб келади. 2015 й. Акция  “Сабр” ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш маркази ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда

 “Зўравонликсиз 16 кун” БМТ Халқаро акциясига бағишланган XIII расмлар ва плакатлар танловини эълон қилиш билан бошланди.

Мавзу: “Оиладаги тинчликдан, оламдаги тинчлик сари!”
2002 йилдан бошлаб “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказиҳар йили БМТ “Зўравонликсиз 16 кун” акциясига бағишланган  ўз тадбирларини ўтказади ва шу билан оиладаги ва жамиятдаги зўравонликни олдини олишда ўз улушини қўшади. Бу йил «Зўравонликсиз 16 кун» акцияси таълим масаласига қаратилган. «Таълим бир умрга» формуласи «Ҳаёт давомидаги таълим» формуласи билан ўрин алмашди. Бу йил акция доирасида оиладаги зўравонликни олдини олиш бўйича тренинг ва информацион учрашувлар ўтказилди, Самарқан шаҳрининг ўқувчилари ва ёшлари ўртасида расмлар ва плакатлар танлови эълон қилинди. Болалар бу расмларда муаммога ўз қарашларини намоён қилишди. Расмлар оиладаги ва оламдаги тинчликка бағишланган. Акция мавзуси  “Сабр” ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш маркази фаолияти билан узвий боғлиқ бўлди ва бу Самарқанд ш., Ургут ва Оқдарё туманларидаги Маҳаллий Ривожланиш марказлари фаолиятининг слайд-шоу ва инсценировка кўринишидаги тақдимотида яққол намоён бўлди.  Бу тақдимотда Самарқанд ш., Ургут туманидаги МРМ DVV International  томонидан қўллаб қувватланиши акс эттирилди.

Тадбирда “Зўравонликсиз 16 кун”  акцияси тўғрисида маълумот берилди, мавзу бўйича викторина, расмлар кўргазмаси ташкил этилди, викторина ғолиблари эълон қилиниб, ғолибларга ва Самрқанд ижодий ёшларига эсдалик совғалари топширилди. Иштирокчиларга мавзу бўйича буклетлар ва 2016 йилги календарлар тарқатилди.

Акцияга бағишланган концерт 4 декабр 2015 й соат 13.30да Ёшлар марказида бўлиб ўтди.

1-ўрин Рахматова Шахруза

  

1-ўрин Каршиева Сарвиноз, Абдунабиева Зарнигор

 

2 ўрин -  Омонова Сабина

 

2-ўрин – Равшанова Мехрибон 

3-ўрин – Абдукамилова Мохира

 

3-ўрин – Абдукамилова Мохира

 

 

 

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар