Янгиликлар

Давра суҳбати

«Maҳаллий жамоатчиликда аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда норасмий таълимнинг долзарб масалалари»

2017 йил, 1 февраль куни Жиззах шаҳрида «Maҳаллий жамоатчиликда аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда норасмий таълимнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра  суҳбати мақсади:   миллий ва халқаро ташкилотларнинг ижтимоий шериклиги асосидаМаҳаллий Ривожланиш Марказларини (МРМ) ташкил этиш бўйича амалий тажриба тақдимоти, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашда касбий кўникмаларни шакллантириш  учун минтақавий марказларни ривожлантиришни рағбатлантириш. 

 Ташкилотчилар: «САБР» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази,  «Ишонч эффект кредит» микрокредит ташкилоти, ННТ «Ҳамдард» ва «URU Connect» (Буюкбритания) ташкилотлари билан ҳамкорликда.

Иштирокчилар:  Г.Тураева - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатори, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари - Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кристофер Аллан - Бирлашган Қиролликлар ва Шимолий Ирландиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси,  Кетлин Риз ва Кетлин Фармер - URU Connect (Буюкбритания) вакиллари, Нафиса Хашимова – УЗБАТ АЖ ҚК кадрлар бўйича директор (Тошкент),  Равшан Баратов - DVV International  Ўзбекистондаги филиали вакили (Тошкент),  М.Фазилова – Жиззах вилояти фермер хўжалиги раҳбари, адлия бошқармаси вакиллари,  фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш минтақавий институти бўлимлари, вилоят ташкилотлари раҳбаралри, ННТлар, Жиззах вилоятининг ОАВ. Жами  – 47 киши иштирок этди.

 

   «ЎЗ БИЗНЕСИНГНИ БОШЛА» мавзусида семинар-тренинг

Кам таъминланган аҳоли қатламини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш бўйича «САБР» марказининг экспериментал моделини яратишда тўплаган тажрибаси билан алмашинув доирасида Жиззах шаҳрида2017 йил, 1 февралдан 6 февралгача  3 та 2 кунлик «ЎЗ БИЗНЕСИНГНИ БОШЛА» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Ўтказилиш жойи – Жиззах ш., Ш.Рашидов кўч.,  «ИШОНЧ ЭФФЕКТ КРЕДИТ » МКТ офиси

Ўтказилиш вақти: 1-2 февраль,3-4 февраль, 5-6 февраль 2017 й.

 Ташкилотчилар: «САБР» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази,  «Ишонч эффект кредит » микрокредит ташкилоти, ННТ «Ҳамдард» ва «URU Connect» (Буюкбритания) ташкилотлари билан ҳамкорликда.

Тренинг мақсади:xoтин-қизлартадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш xaлқаро ва миллий жиҳатлари ҳақида иштирокчиларни хабардор қилиш, ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлашда катталарнинг норасмий таълими бўйича тажриба алмашиш.

Иштирокчилар:   Жиззах шаҳар ўрта махсус таълим масканлари катта курслари талабалари, «Ишонч Эффект Кредит» МКТ мижозлари, шу билан бирга ўз бизнесини бошлашга қизиққанлар. Жами  100дан ортиқ киши иштирок этди.

Амалий машғулот сифатида кичик гуруҳларда «САБР» Республика ИИРМ устозлари томонидан тикиш-бичиш, қандолатчилик, сартарошлик ва маникюр, педикюр йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Бу маҳорат дарсларида устозлар ўзларининг малака ва билимларини намоён этишди. Таклиф этилаётган касбий кўникмаларнинг ўзига хос хусусусиятлари ва нозик жойлари тўғрисида гапириб ўтишди, иштирокчиларнинг кўплаб саволларига жавоб беришди.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар