Ўтказилган тадбирлар

«Тараққиёт йўлидаги ижтимоий шериклик» мавзсуида давра суҳбати

Самарқанд шаҳрида 2018 йилнинг 26-27 июль кунлари республика миқёсида «Тараққиёт йўлидаги ижтимоий шериклик» мавзсуида давра суҳбати

Самарқанд шаҳрида 2018 йилнинг 26-27 июль кунлари республика миқёсида «Тараққиёт йўлидаги ижтимоий шериклик» мавзсуида давра суҳбати ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун «Ижтимоий йўналтирилган ННТларни ташкил этиш ва ривожлантириш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси  Олий, ўрта-махсус ва касб-хунар таълимини ривожлантириш Маркази,  URU Connect (Буюк Британия), «САБР» Республика ижтимоий иқтисодий ривожланиш маркази

Давра суҳбати иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис хузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш Маслаҳат кенгаши аъзолари, Давлат бошқаруву органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик ваколатхоналар, ННТ ва ОАВ вакиллари.

Тадбирда қўйидаги масалалар кўриб чиқилди: 

  • «Обод қишлоқ» Давлат Дастурини амалга оширишда ННТ ларнинг роли
  • «Обод қишлоқ» Давлат Дастурини амалга ошириш ҳамда 2018 йил 4 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони доирасида  ижтимоий заиф аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида пилот Маҳаллий ривожланиш марказларини тузиш борасида Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навои, Самарқанд,   Сурхандарё вилоятлари  ННТларининг ҳамкорлик стратегияси
  •  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва бошқа фуқаролик  институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан молиялаштирилган «Коллеж ўқувчиларини, меҳнат билан қамраб олинмаган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларда қўшимча касбий кўникмаларни шакллантиришда  кўмаклашиш» ижтимоий буюртма натижалари тақдимоти
  • «САБР» РИИРМ ҳамда Буюк Британиянинг URU Connect ҳамкорлигидаги лойиҳа  тақдимоти.
Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар