Ўтказилган тадбирлар

“Ҳаёт давомида таълим олиш, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши - кам таъминланган аҳоли катламларининг барқарор яшаши учун имконият ” мавзусида давра суҳбати

2019 йилнинг 24 май куни “Самарқанд вилоятида аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларда фаолликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳа натижалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида 2019 йилнинг 24 май куни «САБР»  Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан амалга оширилган Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Кичик грантлар дастури кўмагида “Самарқанд вилоятида аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларда фаолликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳа натижалари бўйича “Ҳаёт давомида таълим олиш, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши - кам таъминланган аҳоли катламларининг барқарор яшаши учун  имконият ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси вакиллари, вилоят ҳамкор ташкилот  ва ННТ раҳбарлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш бўйича Самарқанд вилояти Кенгаши, Ургут ва Оқдарё туман хотин-қизлар қўмиталари  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган.

АҚШ Ўзбекистондаги элчихонаси Кичик грантлар дастури кўмагида “Самарқанд вилоятида аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларда фаолликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳа 2018 йилги Давлат дастурида белгиланганидек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” вазифалар асосида лойиҳанинг асосий мақсади бозор ислоҳотларини қуллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг ҳаётини яхшилашда, молиявий ресурслардан фойдаланиши таъминлашга ва уларнинг сифатини оширишга ёрдам беради.

“Ҳаёт давомида таълим олиш, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши - кам таъминланган аҳоли катламларининг барқарор яшаши учун  имконият ” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида Самарқанд шаҳар ҳамда Ургут, Оқдарё туманларида маҳаллий ривожланиш марказлари(МРМ) ташкил этилиши орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини иш билан таъминлаш лойиҳасини амалиётга тадбиқ этилиши масалалари муҳокама этилди. 

Шунингдек, “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг “Самарқанд вилоятида аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларда фаолликни қўллаб-қувватлаш” номли лойиҳа бажарилишига доир ҳисоботи ва тақдимоти тингланди.

Лойиҳани амалга ошириш давомида 367танафар кўмакка мухтож хотин-қизлар ва уюшмаган ёшлар қандолатчилик, тикиш/бичиш, миллий хунармандчилик, сартарошлик, маникюр каби йўналишларида таҳсил олишди. Касб-хунарга ўқитиш билан бир қаторда бизнесни юритиш, унинг ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлари бўйича семинар-тренинглар ўтқазилди. Ушбу семинарларни мукаммал ўзлаштирилган 12 нафар фаол иштирокчилапр кўнгиллар сифатида жойларда худди шундай семинарлар ўтказди. Бу семинар-тренинглар янада кенгрок аудиторияга бориб етган.

Касб-ҳунарга бепул тарзда ўқитилган аҳолининг 17 нафари ишга жойлашишга муваффақ бўлиб, 5 нафар хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш имконига эга бўлдилар. 8 нафар ўзини яшаётган маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ва аёлларга олган билим тажрибасини етказаяпти.Бизнес юритишни истаган иштирокчилар учун “САБР” микрокредит ташкилоти томонидан имтиёзли микроқарзлар бериш тартиби йулга қўйилган.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар