«Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази

Миссия:

Ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларининг  ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашда кўмаклашиш, уларнинг фуқаролик позицияларини фаоллаштириш, қобилиятлари ва имкониятларини ривожланишини демократик қадриятлар ва ижтимоий шерикчилик асосида ижтимоий инновациялар орқали жорий қилиш.


Марказ тарихи:

 “САБР” маркази 1996 йил, ноябрь ойида тушкунликка тушган аёллар ва болалар учун Ишонч Маркази сифатида ташкил этилди. Фаолиятининг кенгайиши муносабати билан 2005 йилда «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази номи билан қайта рўйхатдан ўтди. 2016 йил август ойидан бошлаб эса «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази сифатида иш бошлади.

 

Фаолиятнинг асосий йўналишлари:

- тушкунликка учраган аёллар ва болаларга психологик (руҳий), ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак кўрсатиш (ишонч телефонлари орқали ва юзма юз, жойларда қишлоқ аҳолиси билан учрашувлар);

- таълим бериш ва маърифий фаолияти (семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, Медиа-кампаниялар ва акциялар, конференциялар, турли тадбирларни ўтказиш);

-социологик ва ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш,

-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва чоп этиш;

-Ўзбекистон Республикаси ННТлари учун услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

- аҳолининг  кам таъминланган қатламларидаги ёш хотин-қизларда касбий кўникмаларни шакллантириш;

- аҳолининг  кам таъминланган, иқтисодий фаол қатламларини ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида микромолиялаштириш хизматларини кўрсатиш.

Комплекс ёндашув:

“Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Маркази азалдан икки дастур фаолиятини бирлаштирган ҳолда, бир бутун бўлиб фаолият олиб бормоқда.

Комплекс ёндашув - бу микромолиялаштириш ва ижтимоий дастурларнинг ҳамжиҳатлиги бўлиб, кам таъминланган аҳолининг ҳаётини яхшилашга йўналтирилган бшлиб, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини оширади, соғлом турмуш тарзини тарғиб этади, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширади. Шу ёндашувга асосан ташкилотнинг мақсадли гуруҳларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига қониқарли таъсири тўғрисида гапириш мумкин.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар