Дастурлар

Ижтимоий дастур

Ижтимоий дастур

Маслаҳат-референтлик фаолияти доирасида“Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Маркази мурожаат қилганларга ишонч телефонлари орқали ва бевосита Марказнинг ўзида юзма-юз равишда руҳий, ҳуқуқий, ижтимоий ва тиббий кўмакларни амалга оширади. Марказга мурожат этганлардан 78% ни аёллар ва болалар ташкил этади.

Шунингдек, “Сабр”нинг мутахассислари янги турмуш қураётган ёшларга маслаҳатлар беради. Бўлажак келин-куёвлар билан Ўзбекистон Республикасининг оила муҳофазасига қаратилган қонунлар, оилавий турмуш муносабатлари, никоҳ гигиенаси мавзусида суҳбатлар ўтказилади.

Марказ ижтимоий дастурининг мустақил йўналиши: Самарқанд вилоятининг қишлоқ худудларида ва Самарқанд шаҳридаги ташкилот, ўқув юртлари ҳамда маҳаллаларда, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ташкилотларида, ОАВда «Сабр» Марказининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар тўғрисида аҳолини кенг миқёсда хабардор қилиш мақсадида кўчма семинарлар, тренинглар, маслаҳатлар ўтказишдан иборатдир. Семинар-тренингларда Марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган услублар, ҳамда тренинг модулларидан фойдаланилади.Барча иштирокчилар тренинг машғулотлари уларнинг ҳаётига ижобий таъсири ҳақида таъкидлаб ўтишди. Қишлоқ аҳолиси тўғри ва хавфсиз овқатланиш, тантанали маросимларни мувофиқлаштириш, соғлигини яхшилаш тўғрисида кўпроқ фикр юритадиган бўлишди.Шу билан бир қаторда низоли вазиятларни ҳал қилиш, шахсий ривожланиш ва етакчилик фазилатларини ривожлантириш, нафақат оилада, балки атрофдагилар билан муваффақиятли, дўстона мулоқот қилиш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришга эҳтиёж борлиги ҳақида таъкидланди.

Бизнес-тренинг ва жамоатчилик манфаатларини тарғиб этиш – эдвокаси - тренинглари туфайли мижозларнинг ўзига баҳоси ва тадбиркорликни бошқариш учун қарор қабул қилишда ўз кучларига ишончи ошди. Жамоатчиликда атроф - муҳит, ўз маҳалласи, ҳамқишлоқларига нисбатан мунособатларда ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар