Дастурлар

Микромолиялаштириш дастури

Микромолиялаштириш дастури

NOVIB Фонди «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказига ташкилий ва институционал ривожланиши учун катта ёрдам берди. Кейинчалик ҳам NOVIB «САБР» ИИР Марказини ташкилий ва институционал ривожланишини қўллаб қувватлаб келди.

2006 йил ноябр ойида микромолиялаштириш дастури «Сабр микрокредит ташкилоти» шўъба корхонаси сифатида рўйхатга олинди.

2016 йил апрел ойида микромолиялаштириш дастури «Сабр микрокредит ташкилоти» масъулияти чекланган жамияти сифатида қайта рўйхатга олинди.

«Сабр микрокредит ташкилоти» МЧЖси

МЧЖси томонидан тавсия этиладиган хизматлар:

  • Мақсадли туманлар аҳолисига микроқарзлар бериш. Мақсадли гуруҳлар: Самарқанд вилоятидаги Ургут, Иштихон, Пайариқ, Тайлоқ туманларидаги иқтисодий фаол, кам таъминланган қишлоқ аҳолиси қатламлари.
  • Мижозларнинг илк тадбиркорлик кўникмаларини таккомиллаштириш мақсадида молиявий менеджмент ва бозор иқтисодиёти асослари тўғрисида тренинглар ўтказиш.
  • Микромолиялаштириш соҳасида консалтинг хизматлари.

Микромолиялаштириш хизматларимизнинг қулайликлари:

  • Гуруҳли кредитлаш.  Микроқарзлар гуруҳ кафиллиги асосида тақдим этилиши (гаров таъминоти талаб қилинмайди)
  • Микроқарз олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар қулайлиги ва соддалиги.
  • Микроқарзларнинг ҳар хил турда берилиши қарз миқдори ва муддатини танлаш имконияти.
  • Тадбиркорлик ва савдо-сотиқни режалаштириш бўйича кўникмаларини шакллантириш.
  • Ижтимоий компонент.

Жамият мижозлари: 75% аёллар, 25% эркаклардан иборат
Мижозларнинг ўртача ёши 34 ёш.

 Микромолиялаштириш дастури фаолияти

Микомолиялаштириш хизматларнинг оддийлиги сабабли, қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги бизнинг мижозимиз бўлишга қизиқишмоқда.

Дастуримизга жалб қилинган қишлоқ аҳолиси маблағ жамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш имкониниятига эга бўлишди, овқатланиш сифати ва умуман ҳаёт тарзи яхшиланди. Микромолиялаштириш дастури мижозлари даромадларидан кўчмас мулк, маиший техника, транспорт воситалари, қурилиш материаллари сотиб олишга, ҳаёт сифатини яхшилаш учун бошқа харажатларни қилиш имкониятларига эга бўлишди.

Ишбилармонлик соҳасидаги ўзгаришлар бизнеснинг кенгайиши, маҳсулотларнинг ассортименти ва сифати яхшиланишида кўринмоқда. Қарз олувчиларнинг оила шароитлари яхшиланмоқда. Бу ҳақда мижозларимиз ҳам айтишмоқда.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар