Бизнинг ютуқларимиз

1997 йил

Хейвен Вулверхэмптон (Буюк Британия) ташкилоти билан ҳамкорлик ўрнатилди.

1998 йил, июн

«Сабр» «Демократия ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги хизматлари учун» АҚШ ва Европа Иттифоқи халқаро мукофотининг лауреати бўлди.

1998 йил

«Сабр» Нидерландиянинг Халқаро тараққиёт бўйича ташкилоти (NOVIB) билан ҳамкорлик ўрнатди. «Сабр» ишонч марказининг ташкилий ва институционал ривожланиши» лойиҳасини амалга ошириш учун NOVIBнинг гранти олинди.

2000 йил, апрел

«Сабр»га АҚШ давлат котиби Мадлен Олбрайт ташриф буюрди. Мадлен Олбрайт хоним Марказнинг фаолияти билан танишиб, «Сабр»нинг демократияни ривожлантириш, ҳамда гендер тенглиги борасида эришган ютуқларига юксак баҳо берди.

2000 йил, июн

БМТ Бош Ассамблеясининг «Хотин-қизлар 2000 йилда: гендер тенглиги, XXI асрда дунё ва тараққиёт» мавзусидаги 23-махсус сессиясида «Сабр»нинг тақдимоти ва иштироки.

2000 йил, сентябр

Давлат органлари ва НТТ ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш «Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ННТларнинг роли» худудий конференция

2000 йил, ноябр

«Сабр» Қиролича Софиянинг зўравонликни тадқиқ қилиш Маркази томонидан уюштирилган зўравонликка қарши Умумжаҳон аёллар форумида иштирок этди (Валенсия, Испания).

2000-2001 йил

Жон ва Кетрин МакАртурлар Фонди кўмагида Ўзбекистон Республикасида бир қатор ишонч марказларнинг ташкил этилишига ёрдам берилди. Ташкил этилган марказлар услубий ва амалий жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

2001 йил

«Сабр» NOVIBнинг (Нидерландия) грантига сазовор бўлди. Самарқанд вилоятининг қишлоқ жойларида яшайдиган кам таъминланган аҳолига микроқарзлар бера бошлади. «Сабр» Ўзбекистон Республикасида мустақил равишда микроқарз бериш фаолиятини бошлаган биринчи ННТга айланди.

2001 йилдан -ҳозирга қадар

«Сабр» Ўзбекистон Республикасида микромолиялаш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фаолиятларини тартибга солувчи қонуни ва ҳукумат қарорларининг муҳокамаларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган 309-сон «Ўзбекистон Республикасида микромолиялашни ривожлантириш ҳақида»ги қарорини амалга ошириш доирасида аҳолининг кам таъминланган қатламларига микроқарз бериш пилот дастурини амалга оширди.

2002 йил, январ

Мустақил Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари». Халқаро конференция ташкил этилди ва ўтказилди

2002 йил, сентябр

«Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини яхшилаш ва репродуктив саломатлик муаммолари». Халқаро конференция ўтказилди

2004 йил, апрел

«Сабр» ACDI/VOCA USAID,CAMFA лойиҳаси (Марказий Осиё микромолия альянси)нинг техник ва методологик кўмагига сазовор бўлди.
“Сабр” халқаро ташкилот аъзоси сифатида WECF (Women of Europe for Common Future) (European Union)га кирди.

2004-2006 йиллар

  • Микромолиялаш Ташкилотларининг ҳар йилда ўтказиладиган, 7-чи «Келажак ҳақидаги ўйлар – микромолиялашнинг стратегик йўналишлари» мавзусидаги Халқаро конференциясида «Сабр» иштирок этди (Варшава, Польша).
  • «Микромолиялаш секторининг ютуқлари: Биз бу ютуқлардан мижозларни янада кўпроқ наф олишлари йўлида қандай фойдаланамиз» мавзусидаги Халқаро конференциясида иштирок этди (Май 2005 йил Бухарест, Руминия).
  • «Миссияни ҳисобга олган ҳолда микромолиялаш: биргаликда ўрганамиз» мавзусидаги Халқаро конференциясида иштирок этди (Июнь, 2006, Будапешт, Венгрия).

2005 йил

«Сабр» MFCнинг (Microfinance Centre for Central and Eastern Europe and NIS) аъзоси бўлди, Польша. 2005

2005 йил Февраль – март

«Сабр» Маркази БМТ Бош Ассамблеясининг «Пекин: жинслар тенглиги, тинчлик ва тараққиёт йўлида ўн йилдан сўнг» мавзусидаги хотин-қизлар мавқеига бағишланган 49-сессиясида иштирок этди.

2005 йил

«Сабр» Маркази Минг йилликнинг ривожланиш мақсадларига хотин-қизлар мавқеини яхшилаш бўйича миллий ҳаракат дастури доирасида эришиш» мавзусидаги Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар қўмитаси чоп этган рисолани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳида иштирок этди.

2005-2006 йиллар

Марказ «Ўзбекистон Республикасида микромолиялаш ҳақида» ва «Ўзбекистон Республикасининг микрокредит ташкилотлари ҳақида»ги қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ишчи гуруҳида фаол иштирок этди.

Ноябр, 2005

“Аёллар ва болаларга нисбатан ҳуқуқбузарлик муаммоларини ҳал қилишда ижтимоий ҳамкорлик” халқаро конференция

2006 йил

“Сабр Микрокредит ташкилоти” шўъба корхонаси ташкил этилиши

2007 йил январ

«Аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашда ННТларининг роли» Халқаро конференция «Сабр»нинг ўн йиллигига бағишланган (Самарқанд, Ўзбекистон)

2007 август

Самарқанд вилояти Оқдарё, Тайлоқ, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида кам таъминланган оилалардаги қизларни бичиш-тикиш, сартарошлик ва компьютер саводхонлиги малакаларини эгаллашлари учун ижтимоий кўникма марказлари очилди.

2008 йил, май

«Аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ташаббуслари» Халқаро Форум ташкил этилди ва ўтказилди (Самарқанд, Ўзбекистон)

2008 йил, июл

«Тенглик – бу утопия эмас» 10- Халқаро аёллар Конгрессида «Сабр» вакилларининг иштироки (Мадрид. Испания)

2008 йил, октябр

«Микромолиялаш ва янги технологиялар» «Сабр» ходимлари 2008 йил САММИТда иштирок этишди (Нью Дели, Индия)

2009 йил, октябр

Лондонда “Хэйвен Вулверхемптон” билан ҳамкорликда «Шарқ жавоҳири» халқаро форуми ўтказилди (Лондон, Буюк Британия) “Шёлковый путь к развитию” китобининг тақдимоти. Инглиз хонимининг ва ўзбек аёлининг ҳамкорлик тарихи. Муаллифлар: Кетлин Риз ва Мавлюдахон Ширинова.

2010 йил, декабр

Маориф, таълим ва бандлик доирасидаги ҳамкорлик Европа Иттифоқи қўшни мамлакатларида қашшоқлик билан кураш ва ижтимоий интеграцияга эришиш воситасидир. (Брюссель, Бельгия)

2011 йил, октябр

Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида “Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш: тажриба ва стратегиялар” мавзусидаги II Халқаро хотин-қизлар бизнес ва маданият форумининг ташкил этилиши ва ўтказилиши.

2012 йил, март

“Сабр” мутахассисларининг шелтерлар бўйича 2- Умумжаҳон конференциясида иштирок этиши (Вашингтон, АҚШ)

2013 йил, ноябр

Лондонда “Шарқ дурдонаси” /”Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш: асосий концепциялари, моделлари ва ёндашувлар” III Халқаро Буюк Британия ва Ўзбекистон форумининг ташкил этилиши ва ўтказилиши.

2015 йил, сентябрь

Европа Иттифоқи IBPPдастури томонидан қўллаб қувватланган Қишлоқ  жойларида барқарор  ҳаётни таъминлаш ва турмуш стандартларини  яхшилаш учун маҳаллий  ҳамжамият ривожланишини қўллаб-қувватлаш” ҳамкорлик лойиҳасининг якунлари бўйича ўтказилган “Давра суҳбати”да тақдимот (20 август 2013 йил - 18 сентябрь 2015 йил)

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар