Медиа кампания

Зўравонликсиз 16 кун” акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказилади

“Зўравонликсиз 16 кун”(25 ноябрдан 10 декабргача) акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказилади.

Дунёдаги барча фаол аёллар 1981-йилдан бошлаб 25 ноябрни зўравонликка қарши кураш куни сифатида нишонлайдилар. 17 декабр 1999 йидан БМТ Бош Ассамблияси 25 ноябрни Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни деб эълон қилди (International Day for the Elimination of Violence against Women) (Резолюция 54/134). БМТ халқаро ташкилотлар раҳбарларига,  нодавлат ташкилотларга жамоатчилик диққатини  муаммога қаратиш мақсадида шу кунга атаб тадбирлар ўтказишни таклиф қилди. БМТ бош котиби йўлланмасида қуйидагилар битилган: ”Аёлларга нисбатан зўравонлик уларга айтиб бўлмас даражада қайғу, оиласига ғам-ташвиш келтирадики, бунинг оқибатида ҳамма бирдек қийналади, ҳоҳ у ёш бўлсин, хоҳ қари. У аёлларга ўзларининг потенциал имкониятларини намойиш этишга, иқтисодий ўсиш ва ривожланишига тўсқинлик қилади”.

Ҳар йили 10 декабр кунини барча прогрессив инсоният “Инсон ҳуқуҳлари куни”ни нишонлайдилар. Айни шу куни 1948 йили БМТга аъзо давлатлар инсон ҳуқуқлари  умум жаҳон декларацияси , ҳаёт эркинлик ва хавфсизлигини тан олишди.

“16 кун зўравонликка қарши кураш” акциясида қуйидаги ёрқин саналар киритилган:

1-декабрни Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган миллатлар ташкилоти қарорига кўра 1988-йилдан буён Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни сифатида нишонламоқда.

3-декабрни Бирлашган миллатлар ташкилоти ўзининг резолюциясида 3-декабрни Ҳалқаро ногиронлар кунидеб эълон қилди, шу мақсаддаки ногиронларга  хабардорликни ошириш, уларга тегишли саволлар бўйича қўллаб-қувватлаш учун.

Мазкур акцияда республикадаги барча давлат, жамият ташкилотлари, фуқаролар жамияти институтлари кенг иштирок этиб келмоқда. Асосий урғу оилани мустаҳкамлашга қаратилган. Ўзаро севги, ҳурмат,  бир-бирини тушуниш асосида қурилган оила бу-  одамзотнинг ҳақиқий бойлигидир, бу ўзининг кичик дунёсида ўз урф-одатларини, анъаналарини яратади ва улар кўп йиллар давомида сақланиб қолади. Мустаҳкам оила одамзотга олға интилишига, ўсишига, янги-янги  марраларни забт этишига куч, мадад беради. Оила шундай қўрғонки унда ҳамма оғир вақтда  бир-бирига ёрдам беради, хурсандчилик вақтида бирга қувонади. Оиладаги зўравонлик жамиятимизда моддий, структур, маданий ва психологик қурқув атмосферасини яратади.Бундан ташқари жамиятимз хавфсизлигига, ўсишига тўсқинлик қилади. Бизлар аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳимоячиси жойлардаги зўравонликларга қарши чиқамиз.

Бизлар- битта ер-сайёра фарзандларимиз! Бизлар бир  инсоний оила аъзоларимиз. Шу оила аъзоларининг  бир-бирига бўлган муносабатидан  атрофдаги одамларнинг, жамиятнинг  бахти, саодати  ва ер юзида  тинчлиги, гуллаб-яшнашига ҳам боғлиқ.

Бизлар ер юзида тинчлик учун- тинчлик эса оиладан бошланади.

Бизлар оиладаги зўравонликка қаршимиз, биз дунёдаги зўравонликка, терроризмга ва урушга қаршимиз!

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар