Медиа кампания

“16 кун зўравонликка қарши кураш”

“16 кун зўравонликка қарши кураш” акцияси доирасида Самарқанд шаҳрининг коллеж ва олийгоҳлар

2012 йил

“Сабр” ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш маркази ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акцияга бағишланган Х (ҳар йилги) расмлар танловини ўтказди. Мавзу: “Оилангдаги тинчлик, оламдаги тинчлик гаровидир!”

Танлов 2012 йил 1 ноябрдан  26 ноябргача ўтказилди.

 Танловда 10 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар иштирок этишди. 153  иштирокчи 184 расм ва плакатларни танловга тақдим этишди. Шаҳарнинг 22 мактаб ва 18 коллеж ўқувчилари шулар қаторида. 4, 5, 6 ёшли кичкинтойлар фаол иштирок этишиб, марказимизнинг унитилмас рағбатлантирувчи совғалари билан тақдирланишди. Танлов тарихида биринчи бор Республикамизнинг бошқа шаҳарларидан болалар иштирок этишди. Улар Пирмаматова Нозима  (Тошкент) ва Эшназарова Раъно (Урганч).

 Ғолибларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Биринчи ўрин - Алиев Шахрам, 15 ёш, 10 сон меҳрибонлик уйи.

Иккинчи ўринда 18 ёшли санъат коллежи талабаси Рустамова Зарингиз.

15 ёшли Эшкуватова Назира, Самарқанд шаҳар 55 ўрта мактаб ўқувчиси учинчи ўринга сазовор бўлди.

12.12.2012 йил Самарқанд ёшлар марказида медиакампания якуни бўйича концерт ва совринлар топшириш маросими ўтказилди. Зал мухлислар билан тўлди, барчага концерт ва тақдирлаш маросимида иштирок этиш жуда қизиқарли эди. Расмлар кўргазмаси ёрқин ва ранг-баранг тусда бўлди. Концерт барча иштирокчилар учун унутилмас байрам тарзида ўтди.

“16 кун зўравонликка қарши кураш” акцияси доирасида Самарқанд шаҳрининг коллеж ва олийгоҳлар талабалари орасида 6 тренинг ўтказилди. 251 иштирокчи “САБР” Маркази фаолияти тўғрисида, унинг “16 кун зўравонликка қарши кураш” Халқаро акциясида иштироги ҳақида маълумотга эга бўлишди. Тренинглар оиладаги низолар, уларни ҳал этиш йўллари, унинг оиладаги зўравонликдан фарқини ёритиб берди. Акция кенг миқёсда маҳаллий телевидение ва радиода ёритилиб борилди.


2013 йил  

Самарқанд вилояти “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда  “Зўравонликсиз 16 кун” Халқаро акцияга бағишланган медиакампанияни ўтказишди. Мавзу: “Оилангдаги тинчлик, оламдаги тинчлик гаровидир!”

2013 йил  Ўзбекистон Республикасида  “Обод турмуш йили“ деб эълон қилинган. Халқнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш вазифаларини амалга оширишга ресурслар ва имкониятларни сафарбар қилиш мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни, фуқаролар тотувлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари муҳофазасини таъминлаш, оилаларни янада мустаҳкамлаш имконини яратади. Бу йил навбатдаги 11 “Оилангдаги тинчлик, оламдаги тинчлик гаровидир!” мавзусидаги танлов ўтказилмоқда. Болалар 150 дан ортиқ расмлар билан акцияни қўллаб қувватлашишди. “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази тренерлари томонидан институт ва коллеж талабалари, қишлоқ аёллари, халқ таълими ходимлари учун “Оиладаги низолар, уларнинг олдини олиш” мавзулари бўйича информацион учрашувлар ўтказилди.

12.12.2013 йил Самарқанд ёшлар марказида акция якуни бўйича концерт ва совринлар топшириш маросими ўтказилди. Концертда расмлар кўриги, видеролик ва чиқишлар орқали оиладаги зўравонлик муаммоси яна бир бор кўтарилди. “Биз зўравонликннг ҳар қандай кўринишига қаршимиз!”  номли Деворда иштирокчилар ўз имзоларини қолдириб, ўзларини  шу муаммога бўлган қарашларини ифодалашишди. Расм ва плакатлар кўргазмаси билан танишишди ва акцияни ўз ижодий чиқишлари билан қўллаб қувватлашишди. Ғолиб расмлар ҳар йилги чоп этиладиган календарда ўз аксини топди ва бу календарлар иштирокчилар ўртасида тарқатилди.

2014 йил

“Сабр” ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш маркази Европа Иттифоқи кўмагида, Хейвен Вулверхэмптон (Буюк Британия),  “Камолот”  ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ўзбекистон ННТ Миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда  “Зўравонликсиз 16 кун” БМТ Халқаро акциясига бағишланган акцияни ўтказишди. Мавзу: “Оиладаги тинчликдан, оламдаги тинчлик сари!”

2014 йил  Ўзбекистон Республикасида  “Соғлом бола йили“ деб эълон қилинди. Халқнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш вазифаларини амалга оширишга ресурслар ва имкониятларни сафарбар қилиш мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни, фуқаролар тотувлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари муҳофазасини таъминлаш, оилаларни янада мустаҳкамлаш имконини яратади.

Акция доирасида Самарқанд вилоятининг Ургут ва Оқдарё туманларидаги МРМ тингловчилари орасида “Менинг касбим – менинг келажагим” мавзусида танлов ўтказилди. “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази тренерлари томонидан коллеж талабалари ва психологлари, қишлоқ аёллари учун “Оиладаги низолар, уларнинг олдини олиш” мавзулари бўйича тренинглар ва информацион учрашувлар ўтказилди.

05.12.2014 йил Самарқанд Қўғирчоқ театрида акция якуни бўйича спектакль ва концерт ўтказилди, ғолибларга совринлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Спектакль волонтёр талабалар томонидан намоиш этилди, бу билан улар ўзларининг шу муаммога нисбатан муносабатларини билдиришди. Ҳар йилги оммабоп чоп этиладиган календарлар иштирокчилар ўртасида тарқатилди.

2015 йил

“Сабр” ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш маркази “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда “Зўравонликсиз 16 кун” БМТ Халқаро акциясига бағишланган акцияни ўтказишди. Мавзу: “Оиладаги тинчликдан, оламдаги тинчлик сари!”

2002 йилдан бошлаб “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳар йили БМТ “Зўравонликсиз 16 кун” акциясига бағишланган  ўз тадбирларини ўтказади ва шу билан оиладаги зўравонликни олдини олишда ўз улушини қўшади. Бу йил «Зўравонликсиз 16 кун» акцияси таълим масаласига қаратилган. «Таълим бир умрга» формуласи «Ҳаёт давомидаги таълим» формуласи билан ўрин алмашди. Бу йил акция доирасида Самарқанд шаҳрининг ўқувчилари ва ёшлари ўртасида расмлар ва плакатлар танлови эълон қилинди. Самарқанд вилояти Оқдарё тумани политехника коллежи ўқитувчилари ўртасида мавзу бўйича тренинг, ва институтларда информацион учрашувлар ўтказилди. Болалар  расмларда бу муаммога нисбатан ўз муносабатларини акс эттиришди.

Халқаро акция  мавзуси “Сабр” ижтимоий-иқтисодий  ривожланиш маркази фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Бу “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан Самарқанд ш., Ургут ва Оқдарё туманалрида кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларда касбий кўникмаларни шакллантириш мақсадида Маҳаллий ривожланиш марказлари фаолияти слайд-шоу форматидаги тақдимотда ва саҳна кўригида  ўз аксини топди.  Тақдимотда  Самарқанд шаҳри ва Ургут туманидаги Маҳаллий ривожланиш марказларини қўллаб-қувватлашда  DVV International  роли алоҳида таъкидлаб ўтилди. Концертда «Зўравонликсиз 16 кун» акцияси тўғрисида маълумот берилди, эълон қилинган мавзу бўйича викторина ўтказилди, расмлар кўргазмаси ташкил этилди ва танлов, викторина ғолиблари эълон қилинди, ғолибларга ва Самарқанд ижодий ёшларига эсдалик совғалари топширилди. Иштирокчиларга мавзу бўйича буклетлар ва 2016 йилги календар тарқатилди. Акцияга бағишланган концерт 4 декабр 2015 й соат 13.30да Ёшлар марказида бўлиб ўтди.

Концерт  - “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан ўтказилдиган “Оиладаги тинчликдан, оламдаги тинчлик сари!” -  Халқаро акциянинг якуний босқичи бўлди.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар