Медиа кампания

“Сабр” Маркази БМТ томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Зўравонсизликсиз 16 кун” Халқаро кампанияда иштирок этадиган Самарқанддаги ягона марказдир.

Зўравонликсиз 16 кун” акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказилади

“Зўравонликсиз 16 кун”(25 ноябрдан 10 декабргача) акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказилади.

Батафсил »

“16 кун Зўравонликка қарши” Халқаро акцияси

"САБР" Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Адлия вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Буюк Британиянинг “URU Connect” ташкилоти билан ҳамкорликда “16 кун Зўравонликка қарши" Халқаро акцияси доирасида  2018 йилнинг 4 декабрь куни Самарқанд шаҳар Концерт залида “Оиланинг  тинчлиги ва хотиржамлиги – мамлакат равнақи!” мавзусида XIII- (ҳар йилги) плакат ва расмлар танловини ўтказилди.

Ушбу тадбирини "САБР" Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори Мавлудахон Ширинова очиб, иштирокчиларга  “16 кун Зўравонликка қарши” акцияси 1991 йилда Аёллар Глобал Лидерлиги  Маркази томонидан таъсис этилган бўлиб, 2018 йилда 27 йиллиги ўтказилаётгани,  ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат асосида қурилган оила инсон учун чинакам бойлиги эканлиги,  унинг ўз урф-одатлари, анъаналари ва удумлари узоқ йиллар давомида шаклланиб, сақланиб келаётгани, мустаҳкам оила инсонни ўсиш, интилиш, ривожланиш ва янги марраларни забт этиши тўғрисида маълумотлар берди.

 Акция тадбирлари 25 ноябрдан 10 декабрга қадар давом этади, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган тадбир давомида эр ва хотин ҳуқуқлари, низоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш масаласига ҳам эътиборимизни қаратамиз.

 Оиладаги зўравонлик жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий турғунлигига шукуф солади. Инсониятнинг: эркак, аёл ва болаларнинг хавфсизлиги ва тинчлиги учун хавф туғдиради.

Бизлар Ер шари фарзандларимиз! Бизлар ягона оила фарзандларимиз. Шу оила аъзолари ўртасидаги муносабатлардан атрофимиздаги инсонларнинг, жамиятимизнинг бахти ва бутун олам тинчлиги шаклланади.

2002 йилдан бошлаб “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ҳар йили Самарқанд ўқувчи талабалари ўртасида БМТ “Зўравонликка 16 кун” акциясига бағишланган  расмлар танлови эълон қилади. Бу йил навбатдаги “Оиланинг  тинчлиги ва хотиржамлиги – мамлакат равнақи!” мавзусидаги расмлар танлови ўтказилмоқда. Болалар 150 дан ортиқ расмлар билан акцияни қўллаб қувватлашишди. “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар итттифоки вилоят Кенгаши,  тренерлари томонидан институт ва коллеж талабалари, қишлоқ аёллари, халқ таълими ходимлари учун зўравонлик масаласи бўйича 100 дан ортиқ нафарни қамраб олиб 4 та ўқув тренинглар тренинглар ва информацион учрашувлар ўтказилди. 2018 йил медиакампания махсус форматда- давлат органлари вакилларининг кенг иштирокида ўтказилди. Масалан, медиакампания тадбирларда – коллежлар, лицейлар, мактаблар, олийгох талабалари ва махалла фаоллари (жами 700 дан ортиқ),

Шу йил 4 декабрда Самарқанд  концерт залида акция якуни бўйича концерт ва совринлар топшириш маросими ўтказилди. Концертда расмлар танлови, видеролик ва чиқишлар орқали оиладаги зўравонлик муаммоси яна бир бор кўтарилади. Ғолиблар расмлари ҳар йилги чоп этиладиган календарда ўз аксини топади ва бу календарлар иштирокчилар ўртасида тарқатилади.

Давлат ташкилотлари ва  ўзини ўзи бошқарш органлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликларни олидини олиш ва бартараф этиш бўйича нашриёт материаллари тайёрланиб чоп этилди. Расм ва плакатлар танловида 84 иштирокчи-ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди

“16 кун зўравонликка қарши кураш”

“16 кун зўравонликка қарши кураш” акцияси доирасида Самарқанд шаҳрининг коллеж ва олийгоҳлар

Батафсил »

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар