Лойиҳалар

“Сабр” ташкил этилган кундан бошлаб қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди:

Давлат ижтимоий буюртма

2017 йил

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси «Коллеж ўқувчиларини, меҳнат билан қамраб олинмаган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларда қўшимча касбий кўникмаларни шакллантиришда  кўмаклашиш» ажратилди.

«Маҳаллий ривожланиш марказлари-ижтимоий шерикликка инновацион ёндашув»

2015 йил

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланган «Маҳаллий ривожланиш марказлари-ижтимоий шерикликка инновацион ёндашув» номли лойиҳа.

«Сабр» марказининг ташкилий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламидаги хотин-қизларда касбий кўникмаларни шакллантириш»

2015 йил

Ўзбекистондаги ДВВ Филиали билан хамкорлик доирасида утказиладиган тадбирлар  - «Сабр» марказининг ташкилий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламидаги хотин-қизларда касбий кўникмаларни шакллантириш».

“Қишлоқ жойларида ҳаёт сифатини яхшилаш ва турғун турмушни таъминланишининг ривожланишини қўллаб қувватлаш” лойиҳасининг давом этиши

2014 йил

Ўзбекистондаги халқаро университетларнинг немис ассоциациясининг Филиали (DVV International) томонидан амалга оширилаётган “Аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларини иш билан таъминлашда касбий кўникмаларни шакллантиришда инновацион ёндашув”Кичик грантлар дастури Лойиҳаси

“Қишлоқ жойларида ҳаёт сифатини яхшилаш ва турғун турмушни таъминланишининг ривожланишини қўллаб қувватлаш”

2013 йил

Ўзбекистондаги халқаро университетларнинг немис ассоциациясининг Филиали (DVV International) томонидан амалга оширилаётган “Аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларини иш билан таъминлашда касбий кўникмаларни шакллантиришда инновацион ёндашув”Кичик грантлар дастури Лойиҳаси

Олий мажлис лойихаси

2011 йил октябр ойидан 2012 йил март ойигача лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятининг уч туманида: Пайариқ, Пастдарғом ва Тайлоқ туманларида кам таъминланган оилалардаги ёш-хотин қизлардан тузилган мақсадли гуруҳлар тузилди, шу жумладан улар қаторида имконияти чекланганлар ҳам бор. Малакали, лидерлик хусусусиятларига эга бўлган муносиб устозлар танлаб олинди.

“Келажак учун ўтмиш кашфиётини сақлайлик”

2011 йил

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Келажак учун ўтмиш кашфиётини сақлайлик” номли лойиҳани бажариш учун Давлат грантини ажратди.

TACIS IBPP лойиҳаси

2003 – 2005 йиллар.
“Ўзбекистон аёллар ННТлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш” лойиҳаси

Самарқанд вилоятининг қишлоқ жойларида яшайдиган кам таъминланган аҳолини ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий томондан қўллаб қувватлаш

2001 йил

«Сабр» NOVIBнинг (Нидерландия) грантига сазовор бўлди. Самарқанд вилоятининг қишлоқ жойларида яшайдиган кам таъминланган аҳолига микроқарзлар берила бошланди.

«Сабр» Ўзбекистон Республикасида мустақил равишда микроқарз бериш фаолиятини бошлаган биринчи ННТга айланди.

Ўзбекистон Республикасида бир қатор ишонч марказларнинг ташкил этилиши

2000-2001 йил

Жон ва Кетрин МакАртурлар Фонди кўмагида Ўзбекистон Республикасида бир қатор ишонч марказларнинг ташкил этилишига ёрдам берилди.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар