Европа Иттифоқи Комиссиясининг шериклик ва институционал ривожланиш Дастурига (IBPP) доир

Европа Иттифоқи Комиссиясининг шериклик ва институционал ривожланиш Дастури (IBPP) Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи Комиссияси ўртасидаги Ҳукуматлараро молиявий Битим доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ҳукумати билан келишилган давлат ва жамоат қурилишининг турли устувор йўналишлари бўйича фуқаролик институтлари ўртасида грант танловларини ўтказишни назарда тутади.  
Юртимиз ННТлари, жумладан, Европа Иттифоқининг ТАСИС дастури доирасида ҳам, Ўзбекистон фуқаролик институтлари салоҳиятини ошириш, Европа Иттифоқининг ноҳукумат ташкилотлари билан уларнинг ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган   халқаро лойиҳаларда иштирок этяптилар ва амалга оширяптилар. Хусусан, қатор маҳаллий ННТлар Европа Иттифоқи билан биргаликда қуйидаги соҳаларда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширганлар: умумтаълим мактабларининг болалари билан интеграциялашган экологик таълим курсларини таъминлаш орқали имкониятлари чекланган болаларга билим бериш сифатини яхшилаш; аёлларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, Ўзбекистон аёллар ННТнинг салоҳиятини кучайтириш; Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида аёллар ва ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш; ёшлар ННТнинг салоҳиятини ошириш; ва ҳ.к.  

Мисол учун, Хейвен Вулверхэмптон ННТ (Буюк Британия) томонидан Самарқанд вилояти «САБР» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Маркази (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда бошқарилаётган «Қишлоқ жойларида ҳаётни барқарор таъминлаш ва турмуш стандартларини яхшилаш учун маҳаллий ҳамжамият ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси Самарқанд вилоятида 2013 йил августдан 2015 йил сентябргача амалга оширилади.

Лойиҳа мақсадлари:

«Сабр» ижтимиой иқтисодий ривожланиш марказини қўллаб қувватлаш мақсадида, лойиҳа доирасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилди ва ташкил этилди:

- «Шарқ дурдонаси» III халқаро Британия Ўзбекистон форуми «Фуқаролик жамият институтларини ривожлантириш: асосий концепциялар, моделлар ва ёндашув» (13-14 ноябр 2013й. Лондон)

Ташкилотчилар:  «САБР» ИИР Маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси,  Хэйвен Вулверхэмптон (Буюк Британия),  Буюк Британиядаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг қўллаб қувватлаши ва  Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонасининг қўллаб қувватлаши.

Форумнинг мақсади –Ўзбекистон Республикаси фуқаролик жамиятининг ривожланиш модели ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича уччала секторнинг мувоффақиятли ижтимоий ҳамкорлиги тақдимоти, иккала давлат фуқаролик жамиятларининг ҳамкорлик стратегияларинии ишлаб чиқиш, улар ўртасида  тажриба алмашинуви. Форумда фуқаролик жамияти институтлари, дипломатик корпус, қонунчилик органлари вакиллари, эксперт олимлар, Франция, Россия,  Нигерия,   Хэйвен Вулверхэмптон ва «САБР» ҳамкор мамлакатларидан меҳмонлар иштирок этишди.

- Маҳаллий ривожланиш марказларининг очилиши ва уларнинг таъминоти:

Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида Политехника коллежида 28 октябр 2013 йилда Маҳаллий ривожланиш маркази очилиши бўлиб ўтди. Бу марказларда кам таъминланган оилалардаги ёшларда ва коллеж талабаларида касбий кўникмаларни шакллантириш хизматлари амалга оширилади.

30 октябр 2013 йил Ургут тумани, экономика коллежида фаолият кўрсатаётган Маҳаллий ривожланиш марказининг техник таъминоти ва уни қўллаб қувватлаш бўйича тадбирлар бўлиб ўтди.

15 август 2014 йил Самарқанд шаҳар  Педагогика коллежида Хейвен Вулвэрхемптон, маҳаллий бошқарув органлари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирогида Маҳаллий ривожланиш марказининг очилиши бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида, Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шерикчилик тўғрисида» қонуни ижросида  «Сабр» Маркази, Самарқанд вилоятининг Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим бошқармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва «Маҳалла» жамоатчилик фонди вилоят бўлинмаси ўртасида Меморандум имзоланди.

Лойиҳа доирасида 596 та ёш хотин-қизларда кондитерлик, сартарошлик ва тикиш-бичиш, гилам тўқиш ва компьютер саводхонлиги бўйича касбий кўникмалар шакллантирилди.  Бизнес ва тадбиркорлик асослари, маркетинг ва молиявий саводхонлик бўйича 125та ахборот учрашувлари ва  тренинглар ўтказилди. Мақсадли туманларда 1670та микроқарзлар берилди. 3та Маҳаллий ривожланиш марказлари учун 39та волонтер-кўнгиллилар тайёрланди.

- Лойиҳа доирасида «САБР» ИИР Маркази барқарор ривожланиши учун стажировкалар ва тренинглар ташкил этилди:

  «Ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва тармоқлар тузиш» мавзусида  Хейвен Вулверхэмптонлик ҳамкорлар тренинг ўтказишди.

САБР ходимлари учун Хейвен Вулверхэмптонлик ҳамкорлар (Буюк Британия) 2 кунлик тренинг ўтказишди: “Британия ННТси мисолидаги иқтисодий имконият”, «Бизнесга кириш» ва «Аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш»

САБР ходимлари учун Хейвен Вулверхэмптонлик ҳамкорлар (Буюк Британия) тренинг ўтказишди: «Фандрайзинг. Ташкилотнинг барқарор ривожланиши»

- Қуйидаги мавзуларда 3 та «давра суҳбатлари» ташкил этилди:

1. «ННТлар, давлат бошқарув органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ижтимоий ҳамкорлигини кучайтириш» (28 октябр  2013 й. Самарқанд ш.);

2.  «Қишлоқ жойларда ҳаёт стандартларини яхшилаш ва барқарор ҳаётни таъминлашда ижтимоий ҳамкорлик» (15 август 2014 й. Самарқанд ш.).

3. «Қишлоқ  жойларида барқарор  ҳаётни таъминлаш ва турмуш стандартларини  яхшилаш учун маҳаллий  ҳамжамият ривожланишини қўллаб-қувватлаш» (лойиҳа якуни бўйича тақдимот), МРМ устоз ва тингловчилари учун етакчи мутахассислар томонидан  «маҳорат дарслари» ташкил этилди. (3 сентябр 2015 йил Самарқанд ш.). 

Ҳар қайси ўтказилган тадбир бўйича маҳаллий ва Республика матбуотида, маҳаллий  телевидениеда маълумотлор ёритилиб борилди.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар