«Хейвен Вулверхэмптон» ННТ, Буюк Британия

Хейвен Вулверхэмптон (The Haven Wolverhempton) - 1973 йилда ташкил этилган, уй-жойсиз қолган ва уйдаги зўравонликдан жабрланган аёллар ва уларнинг фарзандларига хавфсиз, шошилинч бошпана ва яшаш шароитларини тақдим этиб, қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотидир. Хейвен Вулверхэмптон Буюк Британиянинг пана жой тақдим этувчи энг йирик мустақил хайрия ташкилотларидан бири ҳисобланади.
Хейвен ташкилотининг катта билим ва тажрибага эга бўлган профессионал ходимлар жамоаси ва кўнгиллилари 40 йилдан ортиқ муддат давомида уларнинг ҳузурига келган ҳар бир аёл ва болани индивидуал хизматлар мажмуи билан таъминламоқдалар. Ушбу ташкилот аёллар ва болаларга ўз ҳаётлари юзасидан шахсий, асосланган қарорларни қабул қилишлари учун имкон яратиш мақсадида уларни юқори сифатли кўмак билан таъминлашга ҳаракат қилади.  
Шунингдек, танг вазиятларда аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Хейвен кейинги 15 йил давомида бошқа мамлакатлар нодавлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти тузилмалари билан ҳамкорликда иш олиб борди. Мураккаб ҳолатга тушиб қолган аёллар ва болаларнинг эҳтиёжлари тўғрисидаги хабардорликни ошириш учун Хейвен ташкилоти Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Нигериялик профессионал ходимларга тегишли тренинг дастурларини тақдим қилди.   
Жумладан, «САБР» мақсадли гуруҳининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида техник кўмаклашиш бўйича шериклик тўғрисидаги Битим доирасида Хейвен «САБР» Маркази билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Хейвен ва «САБР» биргаликда аёллар ва болалар манфаатларини глобал даражада ҳимоя қилишга қаратилган қатор муҳим ахборот-маърифий тадбирларни ташкил қилдилар. «САБР» Маркази томонидан тақдим этилаётган хизматлар даражасини ошириш учун Хейвен ушбу марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва унинг ходимларини янада ривожлантиришни давом эттирмоқда.

Боғланиш учун:                                             
Манзил: The Haven Wolverhampton,
PO Box 105, Wolverhampton, WV 4LP
Тел.: 01902 572140
Факс: 01902 572144
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
www.havenrefuge.org.uk

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар