«Шарқ дурдонаси» бизнес ва маданият бўйича Халқаро Ўзбекистон-Британия аёллар форуми

Буюк Британия ва Ўзбекистон ННТларида биргаликдаги тадбирларни ўтказиш учун «САБР» Маркази ва Хэйвен Вулверхэмптон ННТ томонидан Самарқанд шаҳрида 2008 йилнинг май ойида ўтказилган «Ўзбекистон аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ташаббуслари» Халқаро форуми сабаб бўлди. Форумнинг мақсади – мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш, аёллар тадбиркорлиги, миллий анъаналарни ривожлантириш, одоб-аҳлоқ ва маънавиятни ривожлантиришни давом эттириш, аёллар маҳаллий ва халқаро даражаларда рақобатга қодирлигини тасдиқлаш учун замонавий Ўзбекистоннинг етакчи аёллари томонидан ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилишидан иборат.

«Шарқ дурдонаси» I Халқаро аёллар форуми 2009 йил октябр ойида Лондонда ўтказилди. Форумнинг мақсади - Ўзбекистондаги аёллар аҳволини, фуқаролик жамияти ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда аёллар ролини ёритиш; Ўзбекистон ННТлари ютуқларини халқаро майдонда илгари суриш; англиялик етакчи аёллар билан шерикликни ривожлантириш. Форум доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилди: икки мамлакат етакчи аёлларининг конференцияси; шерик ННТлар раҳбарлари К.Риз ва М.Ширинованинг «Ривожланишнинг Ипак йўли» китобининг тақдимоти; Санъат ва Темурийлар тарихи Ассоциациясининг ҳамасосчиси Ф.Брессанднинг (Франция) «Ўзбекистоннинг замонавий аёллари образи» фотокўргазмаси; Ўзбекистон амалий санъати буюмлари кўргазмаси; Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист А.Исмаилов раҳбарлигида «Офарин» ансамблининг концерти. Форум якунлари бўйича Халқаро аёллар бизнес-форумини икки йилда бир марта ўтказиш юзасидан қарор қабул қилинди.
    
2011 йил 22-24 октябр кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида «Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш: тажриба ва стратегиялар» мавзуида бизнес ва маданият бўйича II Халқаро Ўзбекистон-Британия аёллар форуми бўлиб ўтди. Форумнинг мақсади: бизнес, таълим, маданият соҳаси ва фуқаролик секторида икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш. Иштирокчилар ялпи мажлислардан ташқари қуйидаги секцияларда иш олиб бордилар: «Бизнес, фан ва таълим»; «Бизнеснинг ижтимоий масъулияти»; «Маданият, санъат ва бизнес»; «Фуқаролик жамияти институтлари» (шериклик алоқаларини ривожлантириш, ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш ва жамиятни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар). Тадбир доирасида Ф.Брессанд (Франция) фотосуратларининг кўргазмаси ташкил этилди.

2013 йил 13 ноябрда Лондон шаҳрида (Буюк Британия) «Шарқ дурдонаси»/«Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш: асосий тамойиллар, моделлар ва ёндашувлар» мавзуида III Халқаро Британия-Ўзбекистон аёллар форуми бўлиб ўтди. Тадбир IBPPнинг «Қишлоқ жойларида ҳаётни барқарор таъминлаш ва турмуш стандартларини яхшилаш учун маҳаллий ҳамжамият ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ўтказилди. Форум қуйидаги мақсадларни қамраб олди: Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг ривожланиш модели, аёллар ва болалар турмуш сифатини яхшилаш бўйича ижтимоий вазифаларни ҳал қилишда учта сектор орасидаги муваффақиятли ижтимоий шериклик мисолларини тақдим қилиш, икки мамлакат фуқаролик жамияти институтлари ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик стратегияларини ишлаб чиқиш. Тадбирда икки мамлакат парламентлари, дипломатик корпуси, давлат тузилмалари, фуқаролик жамияти, бизнес ва ОАВ вакиллари қатнашдилар ва маъруза қилдилар. Форум доирасида ННТлар учун конференция, давра суҳбати, тренинглар, Ф.Брессанднинг (Франция) «Қадимги Ўзбекистон меъморчилиги» фотокўргазмаси,  «Ўзбекистон ННТлари ҳаётидан бир кун», Ўзбекистон халқ артисти М.Йўлчиеванинг концерти ташкил этилди.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар