Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томнонидан давлат ижтимоий буюртма

   «Коллеж ўқувчиларини, меҳнат билан қамраб олинмаган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларда қўшимча касбий кўнималарни шакллантиришда кўмаклашиш» номли лойиҳани бажариш учун Давлат  ижтимоий буюртмаси.

Лойиҳанинг мақсадлари:

1) Экспериментал Маҳаллий Ривожланиш Марказини (МРМ) – коллеж ва лицей битирувчилари, қамраб олинмаган ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатувчи ва уларни ижтимоий фаолликка йўналтирувчи қисқа ўқув курслари.

2) Ушбу қисқа курслар орқали касб-ҳунарга эга бўлган мақсадли гуруҳларни меҳнат бозорида ўз ўрнини эгаллашига амалий ёрдам (микроқарз ва микрокредитлар, мутахассислар маслаҳатлари ва ҳ.к.) кўрсатиш.

3) Лойиҳа доирасида мамлакатда яратилган шароитлардан келиб чиққан  ижтимоий ҳамкорлик натижаларини  кенг тарғиб қилиш мақсадида Халқаро Конференция ташкил этиш.

Лойиҳанинг асосий вазифалари:

  1. Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун тегишли давлат ва нодавлат (меҳнат биржалари, банклар, тадбиркорлик субъектлари ва ҳ.к.) ташкилотлари билан ижтимоий ҳамкорлик келишувини тасдиқлаш
  2. Меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда қисқа 2 ойлик курслар ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш
  3. Экспериментал МРМида касб-ҳунарга ўргатадиган қисқа курсларга мақсадли гуруҳлардан қатнашчиларни танлаб олиш ва ўқув жараёнини ташкил этиш
  4. Халқаро конференция ҳамкорлари билан алоқа ўрнатиш ва анжуман ўтказиш муддатини келишиш
  5. Лойиҳа натижаларини кенг тарғиб этиш мақсадида ОАВ билан ижтимоий ҳамкорлик ўрнатиш

Кутилаётган натижалар:

  1. Лойиҳа ғояси  касбий таълим доирасида чуқур билимга эга бўлган ёшларни тайёрлашда давлатимизнинг ягона сиёсатини амалга ошириш борасидаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган  ҳамда Ўрта махсус ва касбий таълим Бошқармасининг буюртмаси билан мос келади. Лойиҳа ёшларда халқ хунармадчилигига булган қизиқишларини шакллантириш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга йўналтирилган.
  2. Коллеж, лицей талабалари, меҳнат билан қамраб олинмаган ёшлар таркибидан 400 нафар касбий кўникмаларни эгаллаган тингловчилар кичик бизнесни ташкил этишда потенциаллари кучаяди. Бизнес асослари, молиявий ва компьютер саводхонлиги бўйича ўтказилган тренинглар ва консультациялар уларнинг ўзларига бўлган ишончини оширишга ва ривожланишларига ёрдам беради, натижада уларнинг хаётида ижобий ўзгаришлар ўз аксини топади.

Шу жумладан 100 киши  стейкхолдерларнинг қўллаб-қувватлаши билан тадбирколик фаолиятларини бошлашлари мумкин бўлади ёки оилавий бизнес субъектларига айланишлари мумкин бўлади.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар