««Сабр» ИИР Марказини ташкилий ривожланишини қўллаб қувватлаш ва кам таъминланган аҳоли қатлами – аёллар ва қизларда касбий кўникмаларни шакллантириш» бўйича DVVInternational билан ҳамкорликда олиб бориладиган чора тадбирлар

Мақсад: Самарқанд аҳолисининг кам таъминланган қатламида касбий кўникмаларни шакллантириш сифатини яхшилаш ва ахборот-маориф хизматларини кўрсатиш назарда тутилган. Лойиҳа ғояси Ўзбекистон Республикаси Миллий дастурларларига мос келган ҳолда, аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб қувватлашга қаратилган.

Шу чора тадбирлар доирасида текин ҳолда касбий кўникмаларни шакллантирилади, Самарқанд ёшлари ва хотин-қизлари учун ахборот учрашувлари ташкил этилади. Бу комплекс ёндашув маъруза, семинарлар ва маслаҳатлардан иборатдир. Уларга қўшимча ҳолда «САБР» маркази Самарқанд вилоятининг Ургут тумани МРМда ҳам шундай тадбирлар олиб боради.

Чора тадбирлар доирасида бошқарув ва устозларнинг малакасини ошириш, ташкилотни офис техникаси билан жиҳозлаш, катталарни ўқитиш бўйича услубий адабиётлар билан таъминлашорқали “САБР” ИИР Марказининг ташкилий ва институционал ривожлантириш назарда тутилган. Бу чора тадбирлар DVV International томонидан молиялаштирилади.

Бу чора тадбирлар натижасида аҳолининг кам таъминланган қатламида (ёшлар ва хотин-қизлар) ижтимоий иқтисодий имкониятлари кенгайтирилиши назаарда тутилган. Мақсадли гуруҳнинг иқтисодий фаоллиги ошиши, аҳоли бандлиги, ўзига бўлган ишонч уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келади.

 

«Сабр» марказининг ташкилий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламидаги хотин-қизларда касбий кўникмаларни шакллантириш» номли лойиҳанинг 2 чи босқичи якунланди (2016 йил июнь декабрь ойлари). Бу лойиҳада Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти Ургут туманидаги кам таъминланган аҳоли қатламларида касбий кўникмаларни шакллантириш ва ахборот – маърифат хизматлар  сифатини яхшилаш мўлжалланган эди.

Лойиҳа доирасида Ургут, Оқдарё туманларида ва Самарқанд шаҳридаги 3та Маҳаллий Ривожланиш Марказларида 624 киши қандолатчилик, тикувчилик, компьютер саводхонлиги, сартарошлик, тўқиш ҳамда маникюр/педикюр йўналишлари бўйича касбий кўникмаларга эга бўлишди.


2017 йилнинг  1 мартидан Ўзбекистондаги DVV International Филиали билан ҳамкорликдаги лойиҳанинг 3 босқичи давом этишни бошлади.

3 босқичнинг асосий ғояси,   Самарқанд вилоятининг кам таъминланган аҳоли қатламида касбий кўникмаларни шакллантириш бўйича сифатли курсларни турғун амалга ошириш мақсадида  «САБР» Республика ИИР Марказининг ташкилий ривожлаништиришни давом этиш. Бу фаолият доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда:                            

1. Самарқанд шаҳар ва  Ургут тумани МРМларида касбий кўникмаларни шакллантириш бўйича курсларни қўллаб-қувватлаш;
2. Самарқанд шаҳар МРМ тингловчиларига юридик ва психологик маслаҳатлар берилишини қўллаб-қувватлаш;
3. Самарқанд шаҳар ва  Ургут тумани МРМларида устозлар, ташкилот ходимларини танланган йўналишлар бўйича малакасини ошириш билан, «САБР» Республика ИИР Марказининг ташкилий ривожлаништиришни давом этиш;
4. Самарқанд шаҳар МРМ мақсадли гуруҳларидан танланган вакилларнинг  шахсий салоҳиятини ошириш бўйича ўтказиладиган тренингларни қўллаб-қувватлаш;
5. Тадбирларни ўтказиш учун хоналарни асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

Лойиҳа якуни бўйича Самарқанд шаҳар МРМдан 200 киши, Самарқанд вилояти Ургут тумани МРМдан 90 киши касбий кўникмаларга эга бўлишади, шахсий салоҳиятини ошириш бўйича ўтказиладиган тренинглар доирасида 30 дан ортиқ кишилар ўзларининг  коммуникацион кўникмаларини яхшилашади,  ўз-ўзини баҳолаш ошади.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар