





NOVIB Фонди «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказига ташкилий ва институционал ривожланиши учун катта ёрдам берди.
2006 йил ноябр ойида микромолиялаштириш дастури «Сабр Микрокредит ташкилоти» шўъба корхонаси сифатида рўйхатга олинди.

«Сабр Микрокредит ташкилоти» шўъба корхонаси
Шўъба корхонаси томонидан тавсия этиладиган хизматлар:
Микромолиялаштириш хизматларимизнинг қулайликлари:
Шўъба корхонаси мижозлари: 64 % аёллар, 36% эркаклардан иборат
Мижозларнинг ўртача ёши 34 ёш.
Микомолиялаштириш хизматларнинг оддийлиги сабабли, қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги бизнинг мижозимиз бўлишга қизиқишмоқда. Шундай қилиб дастурнинг фаолият даврида 12 373 та қарз, умумий миқдорда 3.421.655.158 сўм берилди.
Дастуримизга жалб қилинган қишлоқ аҳолиси маблағ жамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш имкониниятига эга бўлишди, овқатланиш сифати ва умуман ҳаёт тарзи яхшиланди. Микромолиялаштириш дастури мижозлари даромадларидан кўчмас мулк, маиший техника, транспорт воситалари, қурилиш материаллари сотиб олишга, ҳаёт сифатини яхшилаш учун бошқа харажатларни қилиш имкониятларига эга бўлишди.
Ишбилармонлик соҳасидаги ўзгаришлар бизнеснинг кенгайиши, маҳсулотларнинг ассортименти ва сифати яхшиланишида кўринмоқда. Қарз олувчиларнинг оила шароитлари яхшиланмоқда. Бу ҳақда мижозларимиз ҳам айтишмоқда.