




“Сабр” ташкил этилган кундан бошлаб қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди:
2011 йил
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Келажак учун ўтмиш кашфиётини сақлайлик” номли лойиҳани бажариш учун Давлат грантини ажратди.
2003 – 2005 йиллар.
“Ўзбекистон аёллар ННТлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш” лойиҳаси
2001 йил
«Сабр» NOVIBнинг (Нидерландия) грантига сазовор бўлди. Самарқанд вилоятининг қишлоқ жойларида яшайдиган кам таъминланган аҳолига микроқарзлар берила бошланди.
«Сабр» Ўзбекистон Республикасида мустақил равишда микроқарз бериш фаолиятини бошлаган биринчи ННТга айланди.
2000-2001 йил
Жон ва Кетрин МакАртурлар Фонди кўмагида Ўзбекистон Республикасида бир қатор ишонч марказларнинг ташкил этилишига ёрдам берилди.
1998 йил
«Сабр» Нидерландиянинг Халқаро тараққиёт бўйича ташкилоти (NOVIB) билан ҳамкорлик ўрнатди. «Сабр» ишонч марказининг ташкилий ва институционал ривожланиши» лойиҳасини амалга ошириш учун OXFAM NOVIBнинг гранти олинди.