




Зўравонликсиз 16 кун” акцияси Халқаро кампания бўлиб, 1991 йили Аёллар Глобал Лидерлиги институти томонидан таклиф этилган ва ҳар йили дунёнинг 158 дан зиёд мамлакатларида ўтказилади
САБР 2002 йилдан бошлаб “16 кун зўравонликка қарши кураш” акциясида иштирок этиб келади. Барча тадбирларда фаол иштирок эадиган шаҳар ёшларини жалб этган ҳолда медиакампания ўтказади. Акциянинг бу йилги мавзуси “”
САБР тосмонидан ўтказиладиган медиакампания дунёда тинчлик ва дўстликка чақиришни яна бир бор намоён этади.
Биз Ер шари деб аталмиш сайёранинг фарзандларимиз! Барчамиз бир оила аъзосимиз. Бу оила аъзоларининг ўзаро муносабатига атрофдаги инсонларнинг, жамиятнинг бахт-саодати, дунё тинчлиги боғлиқдир.
Биз дунёда тинчлик учун, тинчлик ва ҳаловат эса оиладан бошланади. Биз оиладаги зўравонликка, бутун жаҳондаги терроризмга ва урушга қаршимиз!
“16 кун зўравонликка қарши кураш” акцияси доирасида Самарқанд шаҳрининг коллеж ва олийгоҳлар талабалари орасида 6 тренинг ўтказилди. 251 иштирокчи “САБР” Маркази фаолияти тўғрисида, унинг “16 кун зўравонликка қарши кураш” Халқаро акциясида иштироги ҳақида маълумотга эга бўлишди. Тренинглар оиладаги низолар, уларни ҳал этиш йўллари, унинг оиладаги зўравонликдан фарқини ёритиб берди. Акция кенг миқёсда маҳаллий телевидение ва радиода ёритилиб борилди.