Ўтказилган тадбирлар

Аҳолининг ва стейкхолдерлар хабардорлигини ошириш, ҳамкорлик ўрнатиш, тажриба алмашиш ва фаолиятнинг натижаларини ёритиш мақсадида ҳамкорлар билан қуйидаги форум ва конференциялар ўтказилди.

Иккинчи халқаро ўзбек-британия аёллар бизнес ва маданият форуми.

2011 йил 22-24 октябрда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Иккинчи халқаро ўзбек-британия аёллар бизнес ва маданият форуми бўлиб ўтди.

Батафсил »

Лондонда «Шарқ дурдонаси» Ўзбекистон – Британия аёллар маданият ва бизнес форуми бўлиб ўтди

2009 йил, октябрда Лондонда «Шарқ дурдонаси» Ўзбекистон – Британия аёллар маданият ва бизнес форуми бўлиб ўтди. Хэйвен Вулверхэмптон (Буюк Британия) ва “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Маркази (Самарқанд, Ўзбекистон) томонидан ташкил этилди. Форум мақсади: инглиз аёллари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва мустаҳкамлаш.

Батафсил »

«Оилада аёллар ва болаларга нисбатан ҳуқуқбузарликни олдини олиш»

Ўтказилиш вақти: 17.06.2009 йил. 09.00 - 12.30

Ўтказилиш жойи: Самарқанд ш., Самарқанд Давлат университети (ректорат биноси). Давра суҳбати ташкилотчилари: «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Самарқанд вилояти прокуратураси ва хотин-қизлар қўмитаси.

Батафсил »

«Аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ташаббуслари» Форуми бўлиб ўтди

2008 йил, майда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Самарқанд вилояти “Сабр” ижтимоий–иқтисодий ривожланиш Маркази томонидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иштирогида ташкил этилган «Аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ташаббуслари» Форуми ўтказилди.

Батафсил »

«Аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашда ННТларининг роли» Халқаро конференция

Конференция мақсади: қишлоқ жойларда яшайдиган аёлларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун ижтимоий-иқтисодий дастурлар таъсирини анализ қилиш ва тақдимоти, ННТларни ривожлантириш бўйича ҳуқуқ-норматив актлар билан қизиқувчи доираларни хабардор қилиш, микромолиялаштиришнинг аҳолини ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашдаги ўрни.

Батафсил »

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар