




2009 йил, октябрда Лондонда «Шарқ дурдонаси» Ўзбекистон – Британия аёллар маданият ва бизнес форуми бўлиб ўтди. Хэйвен Вулверхэмптон (Буюк Британия) ва “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Маркази (Самарқанд, Ўзбекистон) томонидан ташкил этилди. Форум мақсади: инглиз аёллари билан ҳамкорликни ташкил этиш ва мустаҳкамлаш.

Ўзбекистон ННТлар ютуқларини халқаро майдонда илгари суриш. Ўзбекистонда аёллар ўрнининг объектив тақдимоти. Фуқаролик жамияти ва мамлакат иқтисодиётини ривожланишида аёлларнинг ўрни.
Форум қатнашчилари: Британия-Ўзбекистон жамияти президенти, Парламент аъзоси, Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчиси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси, Озарбайжон, Белорусия, Қирғизистон, Македония элчилари, тадбиркорлар, маданият ва санъат доиралари вакиллари, Буюк Британия ННТлари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” вакиллари, Ўзбекистон ва Буюк Британия элчихоналари вакиллари, Хэйвен Вулверхэмптон вакиллари ва меҳмонлари.
Ўзбекистондан “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси бошқаруви раиси, Ўзбекистон Адлия Вазирлиги вакили, “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Маркази ходимлари, «Офарин» ансамбли ижрочилари. Шу билан бир қаторда форумда халқаро экспертлар, халқаро ташкилотлар вакиллари: Бен Ромайн (Нидерландия), Елена Бекирова (США), Елена Кожина (Санкт-Петербург, Россия), Людмила Ермакова (Екатеринбург, Россия) иштирок этишди.
«Шарқ дурдонаси» форумида Ўзбекистон ва Буюк Британия вакилларининг тақдимотлари бирлашди, Темурийлар маданияти ва тарихини ўрганиш бўйича Ассоциацияси асосчиси ва бош секретари Фредерик Бопертюс-Брессанд (Франция, Париж) санъати ва фотосуратлар кўргазмаси ўтказилди. Форумни Ўзбекистонга машҳур, Абдухошим Исмаилов бошчилигидаги «Офарин» миллий ансамбли ўз иштироги билан безаб турди.