




Марказ тўғрисида: «Сабр» ўз фаолиятини 1996 йилда тушкунликка тушган аёллар ва болаларга кўмак бериш бўйича бошлади.
Миссиямиз: Мақсадли гуруҳларнинг ижтимоий - иқтисодий аҳволини яхшилаш, жамиятнинг кам таъминланган қатламлари – аёллар ва болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг фуқаролик фаолликларини ошириш, осойишта муҳитда мустақил турмуш кечиришлари учун имкониятларини ва қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган.
Биз инсон ҳуқуқларини ва инсонларнинг ресурслардан фойдаланишда жинси, ирқи, дини ва жисмоний имкониятларидан қатъий назар тенг ҳуқуқликларини ҳурмат қиламиз.
Марказнинг барпо қилиниши: 1996 йил
«Сабр» ишонч Маркази ташкил этилди.
2005 йил
Марказ «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш Маркази» мақомида қайта рўйхатдан ўтказилди.
2006 йил
«Сабр Микрокредит ташкилоти» шўъба корхонаси ташкил этилди.
2007 йил
Ижтимоий кўникма марказлари ташкил этилди
ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ:
Комплекс ёндашув:
Фаолият бошидан буён «Сабр» ижтимоий –иқтисодий ривожланиш Маркази икки йўналиш бўйича бириккан ҳолда фаолият кўрсатмоқда.
Бир бирини тўлдириб ва қўллаб-қувватлайдиган микромолиялаштириш ва ижтимоий дастурлар комплекс ёндашуви орқали аҳолининг кам таъминланган қатламларини турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий, ҳамда иқтисодий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, қишлоқ жойлардаги аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини оширишга имкон беради.
Айнан шундай ёндашув орқали мақсадли гуруҳларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига ташкилотнинг ижобий таъсири ҳақида гапириш мумкин.