Янгиликлар

2011 йил 22-24 октябрда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Иккинчи халқаро ўзбек-британия аёллар бизнес ва маданият форуми бўлиб ўтди.

2011 йил 22-24 октябрда Иккинчи халқаро ўзбек-британия аёллар бизнес ва маданият форуми бўлиб ўтди.

Форум ташкилотчилари: “Сабр” ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази (Ўзбекистон, Самарқанд),   Хэйвен Вулверхэмптон (Буюк Британия), Ижтимоий Ташаббусларни қўллаб-қувватлаш Фонди, “Аёллар кенгаши” Республика Жамоа Ташкилоти, БМТ Ривожланиш Дастури, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Британия Совети.

Форум мавзуси: “Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш: тажриба ва стратегиялар” .

Форум дастури: бизнес, илм-фан, таълим, маданият, фуқаролик жамияти институти ва ОАВнинг ижтимоий вазифаларни ҳал қилишда ўрни, ва Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш стратегияси.

Форум мақсади: бизнес, таълим, маданият ва фуқаролик сектори соҳаларида иккала мамлакатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик тамойилларини ишлаб чиқиш.

Форум иштирокчилари: аёллар ННТлари, таълим доирасидаги, маданият, бизнес, банк тизими, академик ва аналитик доиралари вакиллари, сенаторлар, Олий Мажлис палаталари депутутатлари, вазирликлар, Ўзбекистон Республикаси аёллар қўмитаси ва ОАВ вакиллари, Буюк Британия, Россия, Япония ва Ҳиндистондан меҳмонлар, ижтимоий тадбиркорлик бўйича ўз соҳаси мутахассислари.

Форум якунида иштирокчилар ижтимоий тадбиркорлик соҳасида тажриба алмашиниш ва иккала мамлакат аёлларининг ҳаракатини ривожлантиришдаги ҳамкорлик ишларини давом эттиришни таклиф этишди.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар