Янгиликлар

Самарқанд вилояти, Ургут туманида Маҳаллий ривожланиш марказининг очилиш маросими бўлди

Марказ ҳаётидаги сўнгги хабарлар. 22 октябр 2011 йил Самарқанд вилояти, Ургут туманида Маҳаллий ривожланиш марказининг очилиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси 2011 йил  - “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат Дастури томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш йўлида, аҳолининг манфаатларини кўзлаган ҳолда 2011 йил октябр ойида «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури кўмагида Ургут туманида

ҳомий ажратган бинода Маҳаллий ривожланиш марказини очди.

 

2012 йил “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, ижтимоий ҳамкорлик доирасида ушбу марказда туман хотин-қизлари ва ёшларининг касбий йўналтириш бўйича кенг кўламда ижтимоий хизматлар кўрсатилади, кам таъминланган аҳоли қатламига микроқарзлар бериш, консультатив кўмак амалга оширилади. Бу ташаббус туфайли кўпгина кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар бепул касбий амалий кўникмаларга эга бўлиб, кейинги ҳаётларини янада яхшилаш имконига эга бўлишади.

Янгиликлар

Сайтда маслаҳат бериш

2336666
Мурожаат учун маълумотлар